Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Организм учун энг хавфли мевалар

Организм учун энг хавфли мевалар

Фото: «Zen.yandex.ru»

Таркибида фруктоза ҳаддан ташқари мўл бўлганлиги учун ширин меваларни кўп истеъмол қилиш хавфли. У — моносахарид: агар кўп еб қўйсангиз, қонда холестерин миқдори ортади. Бу эса токсик висцерал ёғ ҳосил бўлишига ҳамда метаболик касалликларга олиб келиши мумкин.

Ушбу жараённинг энг оғир асорати — қандли диабет.

Биринчи навбатда, пишиб ўтиб кетган ва юмшоқ мевалардан сақланиш керак: уларнинг таркибида фруктоза жуда кўп. Унинг қандай мева эканлиги муҳим эмас: агар у ҳаддан ташқари юмшоқ бўлса ва у анча пайтгача сақланган бўлса, унда бу мевани ёмон деб ҳисоблаш мумкин.

Мутахассислар шарбати камроқ бўлган қаттиқ меваларни танлашни тавсия этишади.

Асосан киви, ананас, банан ва мангога эътибор қаратиш маслаҳат берилади. Шу билан бирга, цитрус мевалар, узум, қора смородина, крижовник сингари меваларга ружу қўймаслик керак. Чунки улар организмда бижғиш жараёнини кучайтириб юбориши ҳеч гап эмас.

Ошқозон-ичак йўли касалликларига чалинган одамлар мевалардан бутунлай воз кечганлари маъқул. Кўпи билан ҳафтасига иккита олма билан битта нок кифоя қилади.

Мутахассисларнинг фикрича, бу чекловлар фақат лимонга татбиқ этилмаслиги мумкин. Чунки  унинг таркибида пектин ва биофлавоноидлар бисёр.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг