Ўзбекистон 10 ойда 1,2 млрд долларлик мева ва сабзовот экспорт қилди
2024 йилнинг январ-октябр ойларида Ўзбекистон 1,6 миллион тонна мева ва сабзавот экспорт қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг худди шу даври билан солиштирганда 15,7 фоизга кўпроқни ташкил қилади.
Экспортнинг қийматида ҳам ўсиш кузатилган: мева ва сабзавотлар экспортидан тушган даромад 29,8 фоизга ошиб, 1,2 миллиард долларга етди.
Ўзбекистон экспортида энг катта улушни узум, шафтоли ва гилос эгаллади:
- 174 минг тонна узум экспорт қилиниб, 147,2 миллион доллар даромад;
- 103,5 минг тонна ҳажмида шафтоли сотилиб, 96,9 миллион доллар даромад;
- 32,2 минг тонна миқдорида гилос экспорт қилиниб, 70,3 миллион доллар даромад таъминланди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон экспорт фаолиятини ривожлантиришда қатор давлатлар билан муваффақиятли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Бу мева-сабзавот маҳсулотларини нафақат Марказий Осиё бозорига, балки Европа, Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатларига етказиб беришга имкон бермоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter