Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрондан Туркманистон орқали 60 га яқин ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

Эрондан Туркманистон орқали 60 га яқин ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

Яқин Шарқдаги мураккаб вазият туфайли қатор давлатлар, жумладан Ўзбекистон ҳам ўз фуқароларини хавфсиз равишда Ватанига қайтариш бўйича фаол чора-тадбирлар кўрмоқда.

«Дунё» ААнинг хабар қилишича, айни вазиятда Туркманистон раҳбарияти ташаббуси билан ушбу давлат ўз ҳудудини транзит мақсадлари учун тақдим этиб, халқаро гуманитар ёрдам кўрсатишда фаоллик кўрсатмоқда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг кўрсатмаларига мувофиқ, мамлакатнинг Теҳрон ва Ашхободдаги дипломатик ваколатхоналарда кечаю-кундуз ишлайдиган тезкор штаблар тузилди. Тезкор штаб Эронда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини Туркманистон орқали Ватанига қайтариш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширмоқда.

«Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчихонаси ватандошларимизнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш бўйича доимий алоқа ва мувофиқлаштирув ишларини олиб боряпти. Ашхободдаги элчихонамиз эса Туркманистон расмийлари билан ҳамкорликда фуқароларини чегарада кутиб олиш, виза ва транспорт масалаларини ҳал этиш ҳамда Ватанига қайтариш жараёнини самарали ташкил этмоқда», – дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, бугунги кунга қадар Эрондан Туркманистон орқали жами 60 га яқин Ўзбекистон фуқаролари Ватанга қайтарилди.

ТИВнинг «Дунё» нашри, ўз навбатида, ушбу чора-тадбирлар ташқи сиёсатда минтақадаги давлатлар ўртасидаги яқин қўшничилик ва ҳамжиҳатликни яна бир бор тасдиқлашини, Ўзбекистоннинг ҳеч бир фуқароси эътиборан четда қолмаслигини таъкидлаган.

Манба: dunyo.info

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг