Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин Ўзбекистон мевалари таъмига баҳо берди

Путин Ўзбекистон мевалари таъмига баҳо берди

Фото: Президент матбуот хизмати

Путин мазали мевалар учун Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирига миннатдорлик билдирди. Ушбу кадрлар «Россия 1» телеканалида намойиш қилинган.

Қайд этилишича, Владимир Путин Тошкентдаги музокаралар олдидан Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирига ташаккур билдирган.

«Мевалар учун раҳмат, президент (Шавкат Мирзиёев) менга юбориб туради. Жудаям мазали», - деган Путин Кўксарой қароргоҳидаги расмий маросим олдидан Иброҳим Абдураҳмоновга.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин 26 майдан 28 майгачадавлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг