Олис кон қаъридаги етмиш миллион доллар
Ҳазил-мутойиба ҳисси муваффақият сари йўл олганингизда бошга тушган калтаклар оғриғини юмшатиши мумкин. Агар сиз табиатан жозибали феъл-атворга эга бўлсангиз, омадим келди, деб ҳисоблайверинг. Акс ҳолда бу фазилатни ривожлантиришга тўғри келади.
Ўз-ўзидан аёнки, юморнинг ширин ҳисси сизни янада мафтункор ва дилтортар шахсга айлантиради. Биргина шунинг ўзи билан ҳам муваффақиятга эришишингиз мумкин. Муҳими, у қисқа муддатли омадсизликларни бартараф этишга кўмаклашиши бор гап.
Ҳазил-мутойиба муваффақиятсизликлар устидан баланд туришга ва янги ҳаракат дастурини ишлаб чиқишга мадад беради. Бу эса сизни яна зафар йўлига олиб чиқади.
Ширингина мутойиба ҳиссининг асоси энг муҳим тарзда муросага келишдан иборат. Агар Минни Ли Стин ҳазил-мутойибанинг бу туридан фойдаланмаганида тўрт нафар боласи билан янада даҳшатли кунларни бошидан кечирган, Юта штатининг кимсасиз масканларида уранни ажратган эри Чарльз юз карра қийналган бўларди.
Машаққатли икки йил мобайнида Чарльз ва Минни Ли Стин ҳазилкашлик ҳиссини тарк этишмади. Улар фарзандлари учун «Биринчилар» номли ўйин ўйлаб топишди. Мазкур ўйин мазмуни қийинчиликлар ҳисобланар, аммо уни ўйнаб, роҳат қилишарди. Нима бўлганда ҳам бу жасур оилани барбод этувчи бирор имконият юзага келмади.
Ниҳоят Стин ғалаба қозонди. У уранли руда конини топишга муяссар бўлди. Уч йил ишлатилмай ётган конни ишга туширди, у ерда эса... етмиш миллион доллар бор эди.
Чарльз ва Минни Ли Стин қашшоқлик чоҳидан бадавлатлик чўққиларига кўтарилдилар.
Стинлар оиласи нима иш қилган бўлса, буни сиз ҳам бемалол уддалайсиз. Муваффақият ва ғалабаларни ҳисобга олишни ўрганишдан аввал муваффақиятсизлик ва муаммоларни фикрларингизда асосий ўринга чиқаришга урининг. Агар буни бажариш қийин бўлса, ғалабаларингиз рўйхатини битта қоғозга ёзиб чиқинг. Ҳар сафар ишингиз юришмаган пайтда уни албатта ўқинг. Ёдингизда бўлсин, ғалабаларни ёзар экансиз, у хазинанинг айнан ўзи эканлигига эътибор бермайсиз. Бу тани жонингиз соғломлиги, муҳаббат ёки оилангиз ниҳоятда қадрлаган фахр туйғуси бўлиши мумкин.
Муаммолардан чўчиманг. Уларни муваффақият сари борадиган йўлингиздаги тош деб фараз қилинг, битталаб санашни ўрганинг. Сизнинг енгиб ўтган ҳар бир тўсиғингиз мақсадингиз сари яқинлаштиради. Эсингизда бўлсин, ҳар қандай ноқулай вазиятдан янада ёмони бўлиши мумкин. Шошилманг, акс ҳолда оёғи йўқ одамни кўрмагунча пойафзали йўқлигидан шикоят қилиб сўкинган кимсага айланиб қоласиз. Худога оз бўлса-да, берган неъматларига ҳар куни шукр қилинг. Кун давомида бошқаларга ёрдам бериш учун, албатта, вақт топинг.
Шу билан бирга ёдингизда тутинг: ҳар қандай муаммо янги ва камдан-кам учрайдиган ҳодиса эмас. Сиз зудди шундай қийинчиликларга дуч келган одамлардан маслаҳат ёки ёрдам сўрашингиз мумкин. Ўзингизни якка-ёлғиз ҳис этманг. Сизда ҳамиша улуғ куч мавжуд. Муаммоларни юзма-юз, мардона, дадиллик билан ва қатъий тарзда қарши олишни одат қилинг. «Саргузашт, бу ─ ноқулайлик бўлмай, балки тўғри ва тушунарли ҳолатдир», ─ деганида Эмансон нақадар ҳақ бўлган.
Унутманг, сизни ҳам яқин атрофда миллионлар кутиб турибди.
(Наполеон Хилл китобидан)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter