Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мутахассис хатарли касаллик хавфини камайтирувчи маҳсулотларни маълум қилди

Мутахассис хатарли касаллик хавфини камайтирувчи маҳсулотларни маълум қилди

Фото: «Ray-d.org»

Мева-сабзавотлар саратон хавфини камайтиришга ёрдам беради. Бундай маҳсулотларни россиялик онколог ва жарроҳ Иван Карасев Instagramда ёзиб қолдирган.

«Биргина мева-сабзавотларни истеъмол қилиш саратон билан касалланиш хавфини 20 фоизга камайтиради. Яна ҳайвон маҳсулотларидан воз кечсак, ушбу рақамни иккига кўпайтириш мумкин. Шу тариқа ҳар бештадан иккита саратон касаллиги бартараф этилади», – деди Карасев.

Унинг аниқлик киритишича, яшил баргли сабзавотлар, апельсин ва дуккакли экинлар таркибидаги фолат кислотаси туфайли саратон ривожланиш хавфини камайтиради. Онкологнинг сўзларига кўра, таомномага кўп миқдорда витамин ва минералларни киритишга ҳожат бўлмайди.

«Худди шу чоралар саратон қайталанишининг олдини олишга ва даволашга, шунингдек, бошқа сурункали касалликлар хавфини камайтиришга ёрдам беради», – дея хулоса қилди мутахассис.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг