Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мутахассис нонуштага энг хавфли маҳсулотларни маълум қилди

Мутахассис нонуштага энг хавфли маҳсулотларни маълум қилди

Фото: «1zoom.ru»

Нонуштага тез углеводларни истеъмол қилиш диабетга олиб келиши мумкин бўлган инсулин реакциясини қўзғатади.

Россиялик шифокор-нутрициолог, диетолог Нина Куракинанинг таъкидлашича, инсон нонуштага истеъмол қилиши мумкин бўлган энг ёмон ва бефойда егулик — круассан ва фастфуд. Шунингдек, тез углеводларга банан, узум, ун маҳсулотлари, ширинликлар, шунингдек, картошка ва гуруч киради.

«Охирги овқатланиш билан нонушта орасида узоқ вақт бўлганлигини ҳисобга олсак, бу бизни қийнаб қўяди. Негаки қонда кўп миқдорда инсулин портлаши содир бўлади. Бу қандли диабет ва ёғ тўпланишига сабаб бўлади», — дейди мутахассис.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг