Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусга қарши курашувчи яна бир табиат туҳфаси аниқланди

Коронавирусга қарши курашувчи яна бир табиат туҳфаси аниқланди

Фото: «Prosrochka22.ru»

Ҳиндистонда технология институти олимлари коронавирусдан қийналаётган беморларнинг аҳволини яхшилашда ёрдам берадиган моддани ахтариб 30 та зираворни ўрганиб чиқишди. Буни қарангки, мурч коронавирусда ҳам шифобахш хусусиятга эга экан.

Ушбу маҳсулот таркибида пиперин номли модда мавжуд. Тадқиқот натижаларига кўра, ушбу модда коронавируснинг кўпайишига ва вируснинг организмга тушишига жавобгар зарралари билан алоқага киришиб, уларнинг фаоллигини сусайтиради.

Муаллифларнинг аниқлашича, пиперин миқдори мурчнинг турига боғлиқ. Ушбу модда, айниқса, Шри-Ланка мурчида кўп (15%). Вьетнам, Ҳиндистон ва Малайзия мурчида 2 фоиздан 7 фоизгача бор. Аммо пиперин кислород билан алоқага киришганда парчаланиб кетади. Шу боис туйилган мурч таркибида ушбу модда деярли қолмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг