Кўп олма ейишнинг одам организмига қандай зарари бор?
Кўп миқдорда олма истеъмол қилиш кислоталилиги юқори бўлган одамларда нохушлик ҳиссини келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақда россиялик диетолог Елена Соломатина RT билан суҳбатда айтиб ўтди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, оч қоринга нордон олма истеъмол қилинса, нохушлик яна-да зўрайиши ҳеч гап эмас. Бунинг сабаби шундаки, янги олма метаболизмни тезлаштирувчи кислоталарга бой.
«Ошқозон-ичак йўли шикастланганлар олмани эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиши керак. Баъзи кишиларга эса умуман тақиқланади ёки фақат пиширилган ҳолда ейишга рухсат берилади», — дейди мутахассис.
Диетологнинг айтишича, диабетдан қийналаётган (қондаги глюкоза даражаси юқори) беморлар жуда ширин олмани истеъмол қилмаганлари маъқул, чунки улар таркибида сахароза бор.
Шу билан бирга, Соломатинанинг таъкидлашича, олма кам калорияли ва фойдали маҳсулот бўлиб, таркибида ортиқча холестерин ва эндотоксинни чиқариб юборадиган клетчатка ва витаминлар бисёр.
Бундан ташқари, кўп миқдорда витаминлар, микро ва макроэлементларни сақлаб қолиш учун уларни музлатиб қўйиш мумкин. Уларга ишлов беришнинг яна бир яхши усули қуритиш ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter