Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда олма ва мандарин қимматлади

Ўзбекистонда олма ва мандарин қимматлади

Ўзбекистонда янги йил байрамидан кейинги талабнинг камайиш тенденциясига қарамай, олма ва мандарин нархи яна кўтарилган.

EastFruit таҳлилчиларига кўра, хусусан, 2024 йил январ ойининг биринчи ҳафтасида олма улгуржи нархлари ўртача 20 фоизга, 2023 йилнинг шу даврига нисбатан эса 29 фоизга ошган.

Нархи энг кескин кўтарилган олма нави «Голден Делишез» бўлиб, у бир ҳафтада 40 фоизгача қимматлади ва нархи борасида олманинг «Гала» навига тенглашди.

Шунингдек, машҳур ва арзон янги йил меваси бўлган мандарин ҳам қимматлади. Бир ҳафта давомида мандариннинг улгуржи нархи 13 фоизга ошди. Бироқ шундай бўлса-да, мандариннинг улгуржи нархлари олмага қараганда арзон – бир килограмми ўртача 9 минг сўмдан (тахминан  0,73 АҚШ доллари). Энг арзон олма навлари эса 1 килограмми 10 минг сўм ёки 0,81 АҚШ доллари. Юқорида номи келтирилган «Голден Делишез»нинг эса 14 минг сўм ёки бир килограмми 1,14 АҚШ долларидан сотилди.

EastFruit’нинг ёзишича, сўнгги 12 йил ичида Ўзбекистон интенсив олма боғларига кўп миллионлаб инвестициялар йўналтирганига қарамай, мамлакат олманинг соф импортчиси бўлиб қоляпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг