Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент супермаркетларида озиқ-овқат нархлари қандай ўзгарди?

Тошкент супермаркетларида озиқ-овқат нархлари қандай ўзгарди?

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2025 йилнинг июн ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.

Таъкидланишича, мониторинг натижалари 9 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатган (таҳлил 2025 йил 7 май ва 12 июн кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида амалга оширилган).

Шундай қилиб, оқбош карамнинг минимал нархи 64,2 фоиз, помидорники 44,7 фоиз, бодрингники 36,5 фоиз, лавлагиники 21,5 фоиз, бананники 13,0 фоиз, олманики 8,4 фоиз, гуручники 7,3 фоиз, мол гўштиники (филе) 6,3 фоиз, картошканики 6,0 фоиз пасайган.

6 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ошган. Айниқса, лимон нархида энг катта ўсиш қайд этилган. Бу мавсумий омил билан боғлиқ.

6 номдаги маҳсулотнинг энг паст нархлари ўзгаришсиз қолган. Булар — буғдой уни, гречка, макарон, тухум, маргарин, кунгабоқар ёғи.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг