Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шуҳрат Маҳмудов

Ҳеч қачон ўқиб-ўрганиш учун кеч бўлди деманг!

IT-маслаҳат. «Калькулятор» дастурида саналар ўртасидаги фарқни ҳисоблашни биласизми?

IT-маслаҳат. «Калькулятор» дастурида саналар ўртасидаги фарқни ҳисоблашни биласизми?

Фото: «pixabay.com»

«Windows» операцион тизими таркибида ўрнатиладиган «Калькулятор» дастуридан кўпчилик фойдаланувчилар асосан ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун фойдаланишади:

Ушбу дастурда қўшимча тарзда икки сана оралиғини кўрсатган ҳолда, ушбу саналарнинг неча йил, ой, ҳафта ва кунга фарқ қилишини ёки маълум бир йил, ой, кунни кўрсатган ҳолда, маълум бир санага нисбатан буни қўшиш ёки айириш орқали қандай санага мос келишини аниқлаш мумкин. «IT-specialist» канали қуйида шу ҳақда батафсил маълумот беради.

«Калькулятор» дастурини ишга тушириш учун Win+R тугмалар бирикмасини босинг:

Очилган «Выполнить» (Run) ойнасига «calc» сўзини киритинг ва OK тугмасини ёки Enter клавишини босинг:

Дастур ишга тушганидан сўнг CTRL+E тугмалар бирикмасини босинг. «Калькулятор» ойнаси кенгайиб, қуйидаги кўринишга келади:

1) «Вычисление интервала между двумя датами» рўйхатда танланган ҳолатда икки ихтиёрий сана оралиғини киритамиз ва «Вычислить» тугмасини босамиз:

Натижаси қуйидагича бўлади:

2) «Добавление или вычитание дней для указанной даты» рўйхатда танланган ҳолатда ихтиёрий санани киритиб «Добавить» ёки «Вычесть»ни танлаган ҳолда йил, ой, кунни киритамиз ва «Вычислить» тугмасини босамиз:

Натижаси қуйидагича бўлади:

«Калькулятор»ни олдинги ҳолатга қайтариш учун CTRL+F4 тугмалар бирикмасини босамиз. «Вид» менюсини танлаганимизда «Калькулятор»нинг қолган кўринишларини ва улар учун белгиланган клавишлар бирикмасини кўриш мумкин:

Эътиборингиз учун раҳмат!

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг