Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шуҳрат Маҳмудов

Ҳеч қачон ўқиб-ўрганиш учун кеч бўлди деманг!

Қизиқарли мақола учратдингиз, лекин уни ўқишга вақт йўқми? iPhone ва Android учун бунинг ечими бор

Қизиқарли мақола учратдингиз, лекин уни ўқишга вақт йўқми? iPhone ва Android учун бунинг ечими бор

Фото: «IT-specialist»

«Эртага, эртага, бугун эмас! Ишёқмаслар буни кўп таъкидлашади!» Ушбу ифода, албатта, барча муҳим масалаларни кейинга қолдиришни афзал кўрувчи инсонлар учун жуда мос келади, аммо бизнинг ҳолатимизда бу ифода иш бермаслиги аниқ.

Ҳар кимда ҳам ўз иш куни давомида узоқ вақт талаб этувчи мақолалар ва материалларни ўқишга имконияти бўлмаганлиги учун, кейинчалик кечки пайт ўқиш учун қизиқарли маълумотларни ўзи учун белгилаб қўйиши қулай ҳисобланади. «Idea Shower» дастурчилари iOS ва Android учун махсус илова яратдилар, у туфайли сиз ҳеч қайси муҳим хабарни ўтказиб юбормайсиз.

Бунинг учун сизга Pocket иловаси ёрдам беради.

1) Pocket иловасида рўйхатдан ўтамиз.

2) «Поделиться» тугмасига босинг.

3) Пастки қатордаги рангли белгиларни суринг ва «Больше» бандига босинг.

4) Pocketни ёқинг ва «Готово» тугмасини босинг.

5) Сақлаш учун Pocket белгиси устига босинг.

Энди сиз Safari, Google Chrome ёки «Поделиться» менюсига эга бўлган бошқа ҳар қандай иловадан материалларни сақлаб қўйишингиз ва вақт топганингизда уларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Android:

Pocket иловасини «PlayMarket»дан юклаб олиш

iPhone:

Pocket иловасини «iTunes»дан юклаб олиш

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг