IT-маслаҳат. «Excel» билан ишлашда 10 та тезкор «трюк»
«Microsoft Excel»да мураккаблиги бўйича ҳар хил масалаларнинг ечими — тез, оддий ва энг асосийси, гиф файлларда намойиш этилади.
Кўпинча «MS Excel»да бошланғич фойдаланувчилар бизга жадваллар билан ишлашни тезлаштириш, ҳаётни енгиллаштирувчи сирлар билан бўлишиш масаласида мурожаат қилишади. «IT-specialist» канали ушбу сўровларга жавобан «Excel» учун оддий ва тезкор ечимлар тўпламини тақдим этди. Бу ечимларни «Бир кликдаги сирлар» деб номлаш ҳам мумкин.
Келтирилган 10 та лайфхакларнинг барчаси «Microsoft Excel»нинг ҳар қандай версиясида ишлайди. Ҳаракатдаги расмларга назар солинг, ўз компьютерларингизда ушбу ҳаракатларни такрорлаб кўринг ва ишонамизки, Сиз электрон жадвалларнинг ҳақиқий устасига айланасиз.
- Автотўлдириш маркери устига сичқончанинг чап тугмасини икки марта тезкор босиш – формулани жадвалнинг охирига қадар нусхалайди.
- Рақамли қийматга эга ячейкани автотўлдириш маркерини ва «Ctrl» клавишини тутган ҳолда пастга қараб тортиш – тартиб бўйича рақамлар рўйхатини яратади.
- Диапазонни белгилаган ҳолда «F11» клавишини босиш орқали – янги саҳифада белгиланган ячейкалар асосида диаграммани яратиш мумкин.
- Устунда тўлдирилган рўйхат мавжуд бўлса, кейинги бўш ячейкага ушбу рўйхатнинг бирор қийматини киритиш учун сичқончанинг ўнг тугмасини босган ҳолда, очилган контекст менюсидан «Выбрать из раскрывающегося списка» буйруғини танлаш мумкин.
- Бир нечта устунларни тўлиқ белгилаган ҳолда, улардан бирининг кенглигини ўзгартириш орқали бирданига барча белгиланган устунларнинг кенглигини ўзгартириш мумкин.
- Катта блок доирасида ячейкаларни сатр бўйича бирлаштириш учун «Главная» бўлимида «Объединить по строкам» буйруғи танланади.
- Ячейка қийматини катта миқдорда қўшни ячейкаларга нусхалаш учун «Главная» бўлимидаги «Заполнить» буйруғини танлаш лозим.
- Ячейканинг ўзида матнни кейинги сатрга тушириш учун Alt+ Enter клавишлари бирикмасидан фойдаланиш мумкин.
- Муҳим маълумоти бор саҳифани осонроқ топиш учун, унинг ёрлиқчасига бирор ранг ўрнатиб қўйиш мумкин. Ушбу буйруқ саҳифа ёрлиқчасининг устига сичқончанинг ўнг тугмасини босиш орқали очилади.
- Қаерда қўлда киритилган қиймат ва қаерда формула киритилганлигини текшириш учун, барча формула киритилган ячейкаларни ажратиш мумкин. Бунда бизга «Найти и выделить»→ «Формулы» буйруғи ёрдам беради.
Умид қиламизки, ушбу ечимлар сиз учун келгуси ишларингизда фойдали бўлади!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter