Иккинчи сменада ўқийдиган бола неччида ухлашга ётиши лозим?
Шифокорларнинг фикрича, боланинг ухлашга ётиш вақти учун ўқувчининг қайси сменада ўқиши аҳамиятсиз. Чунки бу ўсиш гормони ишлаб чиқарилиши учун муҳим эмас. Негаки айнан шу гормон бола организмидаги аъзо ва тизимларнинг тикланишига жавоб беради.
«АИФ»нинг ёзишича, ўсиш гормони тунги соат 22:00 дан 3:00 гача энг кўп ишлаб чиқарилади. Бу вақтда бола ухлаётган бўлиши даркор.
Иккинчи сменада ўқиганда ҳам ҳар доим бир хил вақтда уйғониш лозим.
Кечаси уйқудан олдин бола ота-онаси билан сайр қилгани маъқул. Ухлашга ётишга чамаси икки соат қолганда болани телевизор ва компьютер ўйинларидан чалғитиш керак. Унинг ўрнига китоб ўқиш, расм чизиш, конструктор ясаш фойдали.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter