Эркаклар саломатлигини яхшиловчи маҳсулотлар
Эркаклар соғлиғини сақлаш ва яхшилаш учун таомномасига қизил гўшт, денгиз балиғи, мидия, парранда гўшти ва анорни киритиши лозим. Бу маҳсулотларнинг таркибида кўп миқдорда оқсил ва ёғ кислоталари бўлиб, улар тестостерон ишлаб чиқаришга жавоб беради.
Эркакларнинг мушак тўқимаси аёлларникига қараганда анча ривожланган бўлади. Шу боис, диетолог Маргарита Макухаунинг сўзларига кўра, мушакни сақлаб қолиш учун гормон синтезига ёрдам берадиган оқсилга бой таомларни етарли миқдорда истеъмол қилиш керак. Организмдаги ушбу муҳим жараён кўп жиҳатдан истеъмол қилинадиган озиқ-овқат таркиби ва сифатига боғлиқ.
Таркибида ярим тўйинган ёғ кислоталари бўлган маҳсулотларга эътибор бериш лозим. Ўсимлик ёғлари, ёғли денгиз балиғи, буғдой майсаси, ёнғоқ ва авакадо шулар жумласидан. Банан, дон, карам, денгиз махсулотлари, занжабил ва саримсоқдан олинадиган рух ва селен ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Мутахассис, шунингдек, зарарли озиқ-овқат ва ичимликлар эркаклар гормони ишлаб чиқариш жараёнига салбий таъсир кўрсатишидан огоҳлантирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter