Энг фойдали олма нави қайси эканини биласизми?
Олма — дала ҳовлиларда етиштириладиган энг кенг тарқалган мевали дарахт. Ҳатто тажрибаси йўқ боғбон ҳам олма кўчатини экишга уринади. Олмани пишишига қараб ёзги, қиш ўрталаригача сақласа бўладиган кузги ҳамда куз охирларида хили кўпаядиган қишки навларга ажратиш мумкин. Бу ҳақда «RAMBLER» хабар берди.
Айтишларича, қизил эмас, яшил олма энг фойдалиси ҳисобланади. Негаки, қизил олма таркибида қанд кўпроқ, витаминлар эса камроқ. Ёзги, кузги ва қишки олма навлари ичидан қишкисини танлаган маъқул. Чунки унда иммун тизимини мустаҳкамловчи С витамини ва бошқа микроэлементлар мўлроқ. Кенг тарқалган олма навлари орасида саломатлик учун энг фойдалиси «Голден» ва «Антоновка» ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter