Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бундай қилманг! 1-синф ўқувчисининг ота-онаси йўл қўядиган 8 хато

Бундай қилманг! 1-синф ўқувчисининг ота-онаси йўл қўядиган 8 хато

Фото: «Socportal»

1-синф ўқувчисининг ота-онаси қандай хатоларга йўл қўймаслиги керак? Келинг, бугун шу ҳақда гаплашамиз.

Ўқув йили бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Кўп ота-оналар ҳатто хавотирга тушиб қолишган: мактабга илк қадамини қўяётган жондан азиз фарзанди қийналмаслиги ҳамда тезроқ мослашиши учун унга қандай ёрдам берсам экан, дея жони ҳалак. Шундай вазиятда нималар мумкин эмаслигини билиб қўйсангиз, фойдадан холи бўлмайди.

Хўш, 1-синф ўқувчисининг ота-онаси қандай хатоларга йўл қўймаслиги керак?

1. Уй вазифаларини дарров бола билан бирга тайёрлаш. Айримлар ҳатто бола ҳали ёрдам сўрамасидан уй вазифаларини унинг ўрнига ўзи бажаришга тушади. Натижада бола ўқиш олдидаги масъулиятни ҳис қилиш имкониятидан маҳрум бўлади ва буни жон деб онажонисининг зиммасига юклаб қўя қолади. Бундай вазиятда воқеалар ривожи янада жиддий тус олиши мумкин — боланинг ўқишга бўлган қизиқиши ва хоҳиши бутунлай пасайиб кетади. Агар бу ўзидан кўра онасига керак бўлса, нима қилади жон куйдириб?

2. Болани қўрқитиш. «Боғчадагидек сени эркалаб ўтиришмайди», «Олдинда сени жиддий ҳаёт кутиб турибди, бу сенга ўйинчоқ эмас, у ерда сенга баҳолар қўйишади», «Энди сенинг мультфильм ва ўйинларга вақтинг бўлмайди!» каби ёқмайдиган «панд-насиҳатлар» билан болани қўрқитманг.

Буларнинг бари кичкинтойда хавотир ва зўриқишни кучайтиради, мактабга мослашишига салбий таъсир кўрсатади.

3. Ҳаммаси осон ва қизиқарли бўлади деб алдаш. Болани мактабда эрталабдан-кечгача ўйин-кулги бўлади деб ишонтириш.

Дейлик, у онасига ишонади, мактабга келгач, муқаррар қийинчиликларга учрайди — қўпол педагоглар, ғайритабиий кун тартиби, қийин топшириқлар, турли талаблар ва ҳоказо. У бунга тайёр эмас. Булар уни яна-да қўрқитади, чинакам реалликка дуч келганда эса ўзини йўқотиб қўяди.

4. Идеал натижа талаб қилиш. Идеал дафтар, шеърларни тўхтамасдан ёддан айтиб бериш, мукаммал расмлар чизиш ва ҳоказо.

Ўқиш жараёни бошида хато қилиши табиий ҳол, бола ҳамма топшириқларни ҳам тўла-тўкис бажармаслиги мумкин. Қораламадаги ёзувларни тоза дафтарга бир неча марта кўчириш — мактабда боланинг тез толиқишига ҳамда ундан кўнгли қолишига олиб келади.

5. Кундаликда қайд этилган ёмон баҳолар учун уришиш. Бу олдингисига ўхшаб кетади, фақат ёмон баҳолар ва танбеҳлар қўшилади, холос — бу ҳукм эмас, аксинча, болага нимадир етишмаётганини, уни койиш эмас, ёрдам бериш кераклигига ишора деб қабул қилинг.

6. Педагоглар, бошқа болалар билан зиддиятли вазиятлар келиб чиққанда ўйламасдан шошилинч хулоса чиқариш. Дастлаб ҳар томонлама шарт-шароитни ўрганиш муҳим.

7. Боланинг шикоятларини эътиборсиз қолдириш. Агар бола педагоглар ёки тенгдошлари уни тинимсиз хафа қилишини айтса, ўзи келишиб олади деган умидда эътиборсиз қолдирмаслик керак.

Афсуски, шундай вазиятлар ҳам учраб туради, унда бола ўзини шунчаки ҳимоя қилолмайди, ота-она мададидан нажот кутади.

8. Янги тўгарак ёки секцияларга ёзиб қўйиш. Ўқув йилининг дастлабки ярим йили шусиз ҳам болажон учун руҳий ва жисмоний юклама.

Ҳатто унинг ўзи секция ёки тўгаракларга боришни жуда-жуда хоҳлаган тақдирда ҳам, мактабдаги янги ҳаётга мослашиб олганига тўлиқ ишонч ҳосил қилмагунча шошилманг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг