Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бу жуда осон! Windows тизимида экранни қайноқ тугмалар ёрдамида иккига ажратамиз

Бу жуда осон! Windows тизимида экранни қайноқ тугмалар ёрдамида иккига ажратамиз

Компьютердан фойдаланувчиларга таниш бир муаммо бор: баъзида битта экраннинг ўзи камлик қилади: икки ва ундан ортиқ сонли қўшимча ойналар очиб ишлашга тўғри келади. Ҳар бир ойна ўлчамини қўлда созлаб чиқиш, сичқонча ёрдамида бир-бирига мослаштириш... Ёқимсиз жараён. Бундан қутулишнинг жуда осон йўли бор.

Windows операцион тизимида очилган ойнани экраннинг керакли қисмида жойлаштириб берувчи Snap функцияси бор. У ойнанинг эни ва бўйини автоматик равишда тўғрилаб беради. Келинг, буни параллел ишлаб турган ва сиз бир пайтда кўришни хоҳлаган браузер ва Word ҳужжати мисолида кўриб чиқамиз.

Биринчидан, браузер ойнасига ўтиб, қуйидаги қайноқ клавишларни босасиз: Win + ← (чапга йўналтирилган стрелка). Windows автоматик равишда браузер ойнаси энини қоқ ярмига ўзгартириб, уни экраннинг чап қисмига суради.

Иккинчидан, ўзингизга керакли яна бир ойнани танлайсиз (бизнинг ҳолатда бу Word ҳужжати) ва Win + → (ўнгга йўналтирилган стрелка)ни бир пайтда босасиз. Шундан сўнг юқоридаги каби ўзгаришга учраган Word ҳужжати браузернинг ўнг томонидан ўрин олади.

Ойналар кенглигини эса худди планшетлардаги сингари, умумий чегарани ҳаракатлантириш орқали кераклича кўринишга келтириш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг