Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Артритдан азият чекяпсизми? Унда ушбу маслаҳатга амал қилинг

Артритдан азият чекяпсизми? Унда ушбу маслаҳатга амал қилинг

Артрит бу отоиммун касаллик бўлиб, ёшга боғлиқ хасталик ҳисобланмайди. Чунки  энди бу фақат 45 ёшдан ошганларга тааллуқли эмас. Бу бўғин ва суяклар оғриғи билан кузатиладиган касаллик. Бунда қуёш нурларидан кунлик тўғри баҳра олиш, шунингдек, зайтун мойи, кўк чой, қорағат (смородина) ва бошқа шу сингари калций ва витамин Б12 микроэлементлари билан таъминлайдиган озиқ-овқатларнинг мавжудлиги каби бир неча маслаҳатларга амал қилиш муҳимдир.

Бу, асосан, овқатланиш вақти, озиқ-овқат таркиби ҳақида қайғурмайдиган ўспирин авлодларга кўпроқ тегишлидир. Остеопороз ёш беморларда ҳам суякларда калций етишмаслигини англатади. Шу тарзда ёш беморларда эрта артритга чалиниш хавфи ортади.

Демак, ҳолатингизни ёмонлаштириши мумкин бўлган бир неча озиқ-овқатлар рўйхати

Қайта ишланган шакар: шоколад, музқаймоқ, газли ичимликлар, умуман олганда барча ширинликлардан парҳез қилганингиз маъқул.

Қизил гўшт: қизил гўшт муаммоингизни янада кучайтириши мумкин. Бу артритда яллиғланиш манбаи ҳисобланади.

Ҳаддан ташқари туз истеъмол қилиш: консерваланган шўрвалар ва таркибида туз миқдори кўп бўлган овқатлардан сақланинг.

Қовурилган овқатлар: қовурилган таомлар яллиғланишни кучайтириши ва артритни ҳаддан ташқари оғирлаштириши мумкин. Чунки улар таркибида омега-ёғ кислоталари кўп бўлади.

Мунтазам равишда истеъмол қилиниши керак бўлган маҳсулотлар

Мевалар: қуритилган олхўри, анор, узум, шафтоли, олма, қорағат, мавсумий мевалар ҳар доим соғлиқ учун фойдали. Ҳар бир инсон умумий саломатлигини яхшилашга ёрдам бериш учун мунтазам мева истеъмол қилиши керак.

Ёғлар: зайтун мойи, балиқ ёғи суяклар учун жуда фойдали.

Ўсимликлар: aшваганда (итузум оиласига мансуб ўсимлик) ва салаки (Ҳиндистон, Малайзия, Индонезия, Мянма, Таиланд, Хитой ва Филиппинда ўсадиган палмадошларга мансуб дарахт қатрони (смоласи) кучли яллиғланишга қарши восита) суяклар учун кони фойда.

Бошоқли донлар: буғдой, сули, маккажўхори, гуруч, арпа.

Зираворлар: занжабил ва саримсоқ.

Калций асосан сут маҳсулотларида учрайди, шунинг учун сиз парҳезингизга мунтазам равишда творог қўшишингиз керак.

Мушакларнинг яхши ишлаши учун вегетарианларга В12 витаминига бой маҳсулотлар керак. Бу витамин янги узилган мевалар ва яшил сабзавотларда кўп.

Ушбу маҳсулотлар оксидловчи стрессни камайтиради. Бундан ташқари, бўғимларнинг қаттиқлиги ва оғриғини камайтиришга ёрдам беради.

У.Йўлдошев тайёрлади

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг