Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Aртритда оғриқни камайтирувчи озиқ-овқат маҳсулотлари

Aртритда оғриқни камайтирувчи озиқ-овқат маҳсулотлари

Фото: Ted Raynor/imageBROKER.com/Global Look Press

Остеоартрит — сурункали бўғимлар яллиғланишида оғриқ қолдирувчи ва махсус машқларга кўрсатма берилади. Aммо парҳез ҳам ёрдам бериши мумкин. Бу ҳақда Aмерика пенсионерлар жамияти (AARP) экспертлари маълум қилишди.

Лосось таркибида омега-3 ёғ кислоталари бўлиб, яллиғланишни камайтиради. Бундан ташқари, Aмерика кардиологлар ассоциацияси уни ҳафтасига икки марта истеъмол қилишни тавсия этади. Балиқлар ўрнига чиа уруғини еса ҳам бўлади.

Биринчи сиқилган зайтун ёғи ҳам яллиғланишни камайтиришга ёрдам беради. Унинг таркибида ҳам дориларга ўхшаб таъсир ўтказувчи яллиғланишга қарши ностероид моддалар мавжуд.

Гилос, малина ва черника таркибида антоцианлар ва антиоксидантлар мавжуд бўлиб, улар оғриқни енгиллаштиради. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, саримсоқ тос-сон бўғими остеоартрити хавфини камайтириши мумкин.

Исмалоқ ва карам таркибида соғлом тоғай учун зарур бўлган К витамини мавжуд. Баъзи олимларнинг фикрича, К витамини кальцификация (қаттиқлашиш)нинг олдини олади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг