Антисептикнинг ҳам хавфлиси бор — сотиб олишда диққатли бўлинг!
Антисептик сотиб олишда ёрлиғини яхшилаб ўқиб кўриш керак, таркибида саломатлик учун зарарли моддалар бўлиши мумкин, деди врач-дерматолог ва косметолог Анна Сергукова «Москва оқшоми»га берган интервьюсида.
Масалан, айрим гелларга триклозан қўшилади, у антибактериал хусусиятли, аммо антибиотикларга юқори бардошли патологик микроорганизмларни ўзида сақлайди. Бу бирикманинг қўлланилиши стафилококкнинг ривожланиши ҳамда микроорганизмларга нисбатан бардошлиликнинг шаклланишига олиб келиши мумкин. Бу ҳолатда антисептик самарасиз бўлиб қолади, деди врач.
Сергукова қўшимча қилишича, бактерияларнинг кўпайишига қарши ишлатилувчи парабенлар нейротоксик бўлиб, терида қичишиш каби нохуш ҳолатларни келтириб чиқаради.
Антисептикларга қўшиладиган синтетик хушбўйлантирувчилар эса кислота бўлиб, гормонал ўзгаришларга сабаб бўлади. Шунинг учун дерматолог хушбўй ҳидлардан холи, рангсиз геллардан фойдаланишни тавсия қилди.
Антибактериал воситаларнинг самарадорлиги уларга қанча спирт қўшилгани ва инсон қўлининг қанчалик нотозалигига ҳам бевосита боғлиқ, дейди врач.
«Антисептик совун билан яхши жуфтлик. Агар қўл териси ёғли бўлса, гелнинг ёлғиз ўзи микробларга қарши кураша олмайди», — деди россиялик дерматолог.
Сергукова уй шароитида яхши антисептик чиқишига шубҳа билдирди: кўплар этанолнинг ўрига ароқ қўшишади. Бу керакли антибактериал самара бермайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter