Юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори бўлган машиналар учун табақалаштирилган йиғим жорий этилади
Айрим транспорт воситалари учун табақалаштирилган йиғим ставкаларини белгилаш режалаштирилмоқда. Бу масала Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида муҳокама қилинган.
«2024 йил учун давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида яширин иқтисодий фаолиятни мумкин қадар қисқартириш, тадбиркорларга тенг имкониятлар яратиш мақсадида рақобат муҳитига салбий таъсир қилувчи самарасиз солиқ имтиёзларини бекор қилиш, шу орқали солиқ базасини кенгайтириш, вазирлик ва идораларга ажратилиши кўзда тутилган бюджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш, ажратилган маблағлар натижадорлигини таъминлашга қаратилган кўплаб таклиф ва тавсиялар батафсил ўрганилганлиги, уларнинг аксарияти лойиҳада акс этгани депутатлар томонидан эътироф этилган.
Лойиҳада юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори бўлган автотранспорт воситалари учун табақалаштирилган йиғим ставкаларини белгилаш кўзда тутилган. Бунда, юк кўтариш қувватидан келиб чиқиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда йиғим ундирилиши назарда тутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter