Йил бошидан бери 6 мингга яқин мансабдор меҳнат қонунчилигини бузган
2022 йилнинг 1-ярмида меҳнат қонунчилигини бузган 6 мингга яқин мансабдор 12 млрд сўмдан ортиқ жаримага тортилди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Таъкидланишича, вазирликка 1-ярим йилликда меҳнат муносабатларига оид жами 11 минг 600 дан ортиқ мурожаат келиб тушган. Шундан 6 551 таси қаноатлантирилган, 4 546 тасига тушунтириш берилган.
Ярим йилда 14 066 та ташкилот ва корхоналарда ўрганишлар ўтказилган ва меҳнат соҳасига оид 41 150 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Натижада 5 935 нафар мансабдор шахсга 12 млрд 57 млндан ортиқ маъмурий жарима қўлланилган.
Суд органларига мингдан ортиқ даъво ариза киритилиб, 5 млрд. дан ортиқ ойлик иш ҳақи ва бошқа тўловлар ундирилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter