«Яшил» электр энергиясини тармоққа сотувчилар даромад солиғидан озод қилиниши мумкин
Олий Мажлис Қуйи палатасида депутатлар «Қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишни жадаллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар.
Мажлисда қонун лойиҳаси билан умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланадиган энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланган ҳолда умумий тармоққа сотилган электр энергиясидан олинадиган даромадларни фойда солиғидан озод этиш таклиф этилмоқда.
Бунда, масалан, қуёш панелларининг ўзини ўрнатган ва ўз истеъмолидан ташқари тармоққа ҳам узатган жисмоний ёки юридик шахс 3 йилгача солиқ имтиёзига эга бўлади. Худди шундай ҳолатда қуёш панелини, бир вақтнинг ўзида аккумулятори билан бирга ўрнатса, солиқ имтиёзи 10 йилгача берилмоқда.
Шу билан бирга, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи жисмоний ва юридик шахсларни мол-мулк солиғидан, қурилмалар билан банд бўлган ерлар бўйича ер солиғидан озод этиш назарда тутилмоқда.
Мажлисда қонун депутатлар томонидан қабул қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter