Хитой авиакомпанияси Тошкент билан янги рейсларни йўлга қўяди
Хитойнинг «Loong Air» авиакомпанияси Сиян — Тошкент — Сиян йўналиши бўйича парвозларни бошлайди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airports» маълум қилмоқда.
Хабарда айтилишича, биринчи йўловчи рейси 2023 йил 10 февралга мўлжалланган. Мунтазам парвозлар Airbus А320 самолётларида ҳафтада бир марта — жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Маълумот учун, «Loong Air» — бош қароргоҳи Ханчжоуда жойлашган Хитой авиакомпанияси бўлиб, йўловчи ва юк ҳаво ташувларини амалга оширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter