Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Участкавой»ларга ҳам алкотестр тарқатилади

«Участкавой»ларга ҳам алкотестр тарқатилади

ИИВ муаллифлигида ишлаб чиқилган ҳужжат лойиҳасида эслатилишича, профилкатика инспекторлари ўз фаолиятида назорат остида бўлган шахсларга алкоголли ичимликларни истеъмол қилишни тақиқлашга, зиммасига алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик каби қўшимча тақиқи юклатилган озодлиги чекланган маҳкумнинг ушбу тақиққа риоя этишини назорат қилишга ҳамда маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат этиб белгиланган ҳуқуқбузарликнинг маст ҳолда содир этилганлигини аниқлашга маъсул ҳисобланади.

«Шу боис мазкур жараёнларга алкотестер қурилмаларини самарали қўллаш зарурати мавжуд, – дейилади ИИВ изоҳида.

Шу муносабат билан, мастлик ҳолатида бўлган шахсларни аниқлашда замонавий ва вақтни тежайдиган қурилмаларни қўлашни ташкил этиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Унга кўра, Ички ишлар вазирлигига икки ой муддатда (мазкур ҳужжат лойиҳаси қабул қилиниб, кучга кирганидан сўнг) алкотестер қурилмаларини қўллаш тартиби, фуқаролар ва профилактика инспекторларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб берувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш юкланяпти.

Шунингдек, 2024 йил якунига қадар профилактика инспекторлари учун алкотестер қурилмаларини ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини ривожлантириш жамғармалари ҳисобидан давлат ҳаридлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тендер ўтказиш орқали босқичма-босқич ҳарид қилиш чоралари кўрилади.

Бир ой муддатда эса, вазирлик алкотестер қурилмалари ёрдамида мастликни аниқлаш тартибини йўлга қўйиш ва унинг самарадорлигини ошириш мақсадида профилактика инспекторлари малакасини ошириш юзасидан ўқув машғулотларини ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг