Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЙҲХББ янги намунадаги алкотестерларни намойиш этди

ЙҲХББ янги намунадаги алкотестерларни намойиш этди

Янги намунадаги алкотестер қурилмаси намойиш этилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар қилди.

ЙПХ ходими ҳайдовчини спиртли ичимлик таъсирида деб гумон қилганда Алкостоп 8000S алкотестер мосламаси ёрдамида текширилади. 

Қурилма актив ҳамда пассив режимда ишлатилади. Пассив режимда ҳайдовчи тўхтатилган пайтда ЙПХ ходими алкотестернинг пуфлаш томонини ҳайдовчига яқинлаштиради. Мослама 5–10 сантиметр масофада ҳайдовчининг оғзидан чиққан этанол буғлари орқали унинг спиртли ичимлик истеъмол қилгани ёки йўқлиги маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ЙПХ ходими алкотестер ўрнига телпагидан фойдалангани маълум қилинганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг