Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Стакан-алкотестер» ишлатган ЙПХ ходими жазоланади

«Стакан-алкотестер» ишлатган ЙПХ ходими жазоланади

Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани ҳудудида ЙПХ ходими О.Эгамбердиев «Lacetti» русумли автомобиль ҳайдовчисини тўхтатиб, ҳайдовчи спиртли ичимлик ичган ёки йўқлигини бир елим «стакан» орқали текширмоқчи бўлган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Ўрнатилган тартибга зид равишда хизмат олиб борган ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилиши таъминланади, дейилади расмий хабарда.

Маълум қилинишича, Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари учун эски намунадаги 7 дона ва янги намунадаги 16 дона, жами 23 дона спиртли ичимликдан мастлик ҳолатини аниқловчи «алкотестер» мосламалари тарқатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг