Туркия томони 40 нафардан ортиқ ўзбекистонликларни депорт қилди
Жорий йилнинг 4-5 ноябрь кунлари Туркиянинг Ниғде ва Кайсери шаҳарларидаги депортация марказларида 40 дан зиёд ўзбекистонликлар депорт қилинди.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, Ватанга депорт қилинган фуқаролар ҳужжатларининг муддати тугаган ёки йўқотиб қўйган ва улар шу сабабли «АДС Ҳуқуқ» ширкати билан ҳамкорликда Ўзбекистонга юборилган.
Бош консулхона, шунингдек, Ўзбекистон фуқароларига шахсини тасдиқлаш ҳужжатларини ўз ёнида олиб юриш, эътиборли бўлган ҳолда йўқотиб қўймаслик, муддати тугамасдан олдин мурожаат қилиш ёки ватанга қайтишни тавсия қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter