Тошкентдаги анжуманлар саройида «Ватан манзумаси» номли адабий маърифий кеча бўлиб ўтди
26 январ, пайшанба куни «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида «Ватан манзумаси» номли адабий маърифий кеча бўлиб ўтди. Ҳарбийлар, ёшлар иштирок этган тадбирда Ватанни мадҳ этувчи шеърлар ва қўшиқлар ижро этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Қаҳрамонлари, халқ шоирлари Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, таниқли шоирлар Шавкат Раҳмон, Энахон Сиддиқова, Сирожиддин Саййид, Зебо Мирзаеваларнинг шеърлари янгради.
Ҳарбийлар ижросидаги қўшиқлар барчани тўлқинлантирди, Севара Назархон ижросидаги «Улуғимсан Ватаним» эса кечага якун ясади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter