Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўрақўрғон ИЭСдаги ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилди

Тўрақўрғон ИЭСдаги ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилди

Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясини табиий газ билан таъминловчи магистрал газ қувурида юзага келган носозлик махсус бригада томонидан бартараф этилмоқда.

Энергетика вазирлиги берган қўшимча маълумотга кўра, мазкур таъмирлаш ишлари бугун, соат 18:00га қадар якунланиши кўзда тутилган. Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг, Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси қисқа фурсатда ишга туширилиб, электр энергиясини узата бошлайди.

Ҳозирги пайтда йўқотилган қувватни тиклаш учун Тошкент, Янги Ангрен, Сирдарё ИЭСлари ҳамда Чорвоқ гидроэлектр станциясидаги захира энергоблоклар ишга туширилган.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин ИЭСни табиий газ билан таъминловчи магистрал газ қувури ҳудуди номаълум шахслар томонидан кавланиши натижасида қувурларга зарар етгани ҳақида хабар берилган эди.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг