Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

“Тўпаланг” дарёсига тушиб кетган машина ҳайдовчиси вафот этди. Унинг юрак касалидан шикояти бўлган

“Тўпаланг” дарёсига тушиб кетган машина ҳайдовчиси вафот этди. Унинг юрак касалидан шикояти бўлган

Сурондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган “Сурхондарёдаги сув омборига машина тушиб кетибди. Ҳайдовчиси ҳақида маълумот йўқ” сарлавҳали хабар юзасидан расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 24 июнь куни соат 12:30 ларда 1994 йилда туғилган ҳайдовчи  Lacetti автомобили билан “Ҳисорак-Сариосиё” йўналишида ҳаракатланиб келиб, бошқарувни йўқотиб, ушбу ҳудуддан ўтувчи “Тўпаланг” дарёсига тушиб кетган.

Натижада автомашина ичида бўлган 2007 йилда туғилган йўловчи енгил тан жароҳати олиб туман касалхонасига ётқизилган.

Ҳайдовчи суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, ҳодиса содир бўлишидан олдин соғлиги ёмонлашгани ва юрак ишемик эҳтимоли юқори бўлганлиги сабабли вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг