Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тадбиркорликнинг ҳар соҳаси назоратда

Тадбиркорликнинг ҳар соҳаси назоратда

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил девони ходимлари Тошкент вилоятидаги Бекобод, Янгийўл шаҳарлари ва Зангиота, Тошкент туманларидаги темир йўл станциялари атрофларида жойлашган тадбиркорлик субъектлари билан бевосита учрашган ҳолда улар учун яратилган инфратузилма билан танишилди.

Ўтказилган учрашувлар давомида уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммолар билан бир қаторда темир йўлда юк ва йўловчиларни ташиш соҳасига хусусий секторни жалб этиш истиқболлари ва бунинг учун амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича улар билан фикр алмашиниб,  таклифлари олинди.

Ўтказилган  суҳбатлар давомида темир йўлда юкларни ортиш ва туширишда расмийлаштириш жараёнини иложи борича автоматлаштириш яхши самара бериши ва бошқа таклифлар билдирилган бўлса, хусусий ташувчилар юк автотранспорти паркини янгилашда узоқ муддатли кам фоизли банк кредитларига эҳтиёж борлигини кўрсатиб ўтганлар.

Вакил девони томонидан соҳалар кесимида бундай форматдаги учрашувлар давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг