Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда тош кўчиши оқибатида 8 киши довонда қолиб кетди

Сурхондарёда тош кўчиши оқибатида 8 киши довонда қолиб кетди

Жорий йил 7 июль куни соат 14:20 атрофида Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани тоғли ҳудудида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши сабабли сел оқимлари келиши ҳодисаси кузатилган. Натижада туманнинг Хўжаасмин ва Чош аҳоли яшаш пунктларини боғловчи тоғли довон автомобил йўлига катта харсанг тошлар ва лойқалар тушиб, довон йўли ёпилиб қолган.

ФВВ маълумотига кўра, довоннинг ёпилиб қолган қисмида 3 та «УАЗ» автомобили ва 8 нафар фуқаро қолиб кетган.

Зудлик билан ҳодиса жойига вилоят ФВБ ва унинг ҳудудий бўлими ходимлари етиб борган.

Довон автомобил йўли ФВБ, туман ҳокимлиги, Ички ишлар бўлими ва Хондиза кон бойитиш бошқармаси масъул ходимлари ҳамкорлигида махсус техникалар ёрдамида катта харсанг тош ва лойқалардан тозаланди. Автомобил қатнови йўлга қўйилиб, 8 нафар фуқарога амалий ёрдам кўрсатилди.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг