Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда прокурор касалхонадаги аёлни «сўроқ» қилганми? Расмий маълумот берилди

Сурхондарёда прокурор касалхонадаги аёлни «сўроқ» қилганми? Расмий маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда «Бойсун тумани прокурори касалхонада ётган аёлни сўроққа чақирди» номли видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Сурхондарё вилоят прокуратураси расмий баёнот берди. 

Аниқланишича, Тез тиббий ёрдам Бойсун тумани бўлими собиқ бошлиғи К.А. ва катта ҳамшира Г.Р. 2019-2022 йилларда ўзларининг ихтиёрида бўлган жами 220,7 млн. сўм иш ҳақини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари ҳолати юзасидан 10.06.2023 йилда ИЖҚКД туман бўлими томонидан уларга нисбатан Ўзбекитон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ҳамда 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўтказилган дастлабки тергов жараёнида жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган Г.Р. соғлиги ёмонлашганлигини рўкач қилганлиги сабабли 03.08.2023 йил соат 15-30да туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Шу куни бирлашманинг реанимация бўлими бошлиғи врач-реаниматолог томонидан Г.Р.га нейроз сиркулятор дистония аралаш тури ҳамда астеноневротик синдроми каби ташхислари қўйилиб, унинг умумий аҳволи қониқарли деб топилган.

Шу каби, 04.08.2023 йилда Сурхондарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси врач-невропотологи томонидан Г.Р.га кўрикдан ўтказилиб, унинг умумий аҳволи қониқарли деб топилган ва унда бирор-бир потологик рефлекслар касаллиги аниқланмаган. 05.08.2023 йил соат 16:45да Г.Р.нинг соғлиги қониқарли бўлганлиги сабабли уйига жавоб берилган.

Тергов давомида, жиноят иши бўйича етказилган зарар тўлиқ  қопланганлиги сабабли айбланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилмаган.

Г.Р.нинг касал ҳолида сўроқ қилиш тергов ҳаракатига жалб этиш учун  туман прокуратурасига олиб борилгани ҳолати рад этилди.

Ҳозирда туман прокуратураси томонидан жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг