Сурхондарёда жайра овчилари жаримага тортилди
Ижтимоий тармоқларда 2 дона жайранинг ноқонуний овланиши билан боғлиқ видеотасвирлар тарқалган эди.
Мазкур ҳолат юзасидан Давлат экология қўмитаси ва Ички ишлар органлари ходимларидан иборат «Экологик патруль» гуруҳи томонидан ўрганиш олиб борилди.
Ўрганишларда видеотасвирда кўрсатилган ҳолат содир этилган манзил ва фуқароларнинг шахси аниқланди.
Унга кўра, Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани, «Шабнам» МФЙда яшовчи фуқаролар Ў. Я. ва Д. С. Ҳисорак қишлоғига яқин тоғолди адирликда жайрани ноқонуний овлаган.
Билдирилишича, ҳолат бундан 4 йил аввал содир бўлган.
Фуқаролар бу билан Ўзбекистон Республикасининг «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг 42-моддаси ва «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Қонунининг 17, 27-моддалари талабларини бузган.
Шунга кўра, мазкур шахсларнинг ҳар бирига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-1-моддаси билан 3 миллион сўмдан жарима ва 1,8 миллион сўмдан табиатга етказилган зарар белгиланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter