Сурхондарёда ИИБ ходимлари 3 нафар фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолди
Кеча, 5 июнь куни тунда Сурхондарё вилояти ИИБ пост патруль хизмати ходимлари инсон ўлимига олиб келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисанинг олдини олишди.
Қайд этилишича, 4 июлдан 5 июлга ўтар кечаси тунги соат 03:30 ларда Термиз шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирининг ичида ёнғин чиққан. Тунги хизматга жалб қилинган бир нечта ходим буни сезиб қолган. ИИБ ходимлари ичкарида 3 нафар фуқаро ухлаб ётганини кўришган.
Шундан сўнг улар дераза ойнасини синдириб, кучли тутун таъсирида карахт бўлиб қолган фуқароларни кўчага олиб чиқилиб, биринчи тиббий ёрдамни кўрсатишган.
3 нафар фуқаронинг ҳаммаси ҳозирда соғ саломат.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter