Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда ҳам «Опен бюджет»га овоз йиғишда ўқитувчилардан фойдаланиляпти

Сурхондарёда ҳам «Опен бюджет»га овоз йиғишда ўқитувчилардан фойдаланиляпти

Ижтимоий тармоқларда «Опен бюджет»га овоз йиғишда ўқитувчилардан фойдаланилаётгани айтилган видеолавҳа тарқалмоқда.

Мазкур видеолаваҳа билан тарқатилаётган изоҳга кўра, ҳолат вилоятнинг Ангор тумани Навшаҳар маҳалласида 36-мактаб ўқитувчилари билан содир бўлган.

Вилоят прокуратурасига кўра, ўқитувчиларнинг овоз тўплашга мажбурланаётгани тўғрисидаги хабарлар прокуратура томонидан назоратга олиниб ўрганилмоқда.

Шунингдек, хабарда ўқитувчилар прокурор топшириғи билан овоз йиғаётгани иддао қилинади.

Вилоят прокуратураси эса «ижтимоий тармоқ фаолларидан бу каби ёлғон ахборот тарқатмаслик ва туҳматдан сақланиш»ни сўрамоқда.      

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳам бундай ҳолатлар назоратга олиниши ва ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш қонунчиликдаги нормалар билан тақиқланганини таъкидлаган эди.                     

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг