Суд «Нукус воқеалари» иштирокчиларининг яна бир гуруҳига ҳукм ўқийди
Жорий йил 17 март куни соат 10:00 да Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган яна бир – 39 кишидан иборат судланувчиларга оид жиноят ишини кўриб чиқиш якуни бўйича суд қарори эълон қилинади.
Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу суд иши жорий йил 6 феврал куни Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Д. Разов раислигида бошланган эди.
Ушбу жиноят иши биринчи инстанция судида кўриб чиқилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter