«Солиқ ҳамкор» орқали хабар берганларга қанча мукофот тўлангани айтилди
2022 йилда «Солиқ ҳамкор» тизими орқали Солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳақида 145 224 та мурожаат келиб тушган.
Шундан 132 818 таси харид чеки бермаслик, 6 056 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик, 496 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш ҳамда 5 854 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича бўлган.
Мурожаатлар асосида 71 957 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 98 фоиз ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.
«Ўтказилган сайёр солиқ текширувлари материаллари кўриб чиқилган 63 331 та тадбиркорлик субъектига 268,4 млрд сўм миқдорида молиявий жарималар қўлланилиб, уларни 63 135 тасидан 226,5 млрд сўм жарима ундирилди», – дейилади Солиқ қўмитаси хабарида.
Натижада, 52 608 холат бўйича хабар берган фуқароларга (ундирилган жарима суммасидан 20 фоиз) 35,3 млрд сўм мукофот тўланган.
Мурожаатларнинг 67 885 таси эса такрорий бўлганлиги ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётганлиги сабабли қайтарилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter