Шерзод Ҳабибуллаев Гидрометеорология хизмати агентлиги директори лавозимига тайинланди
Шерзод Ҳабибуллаев Ҳабибуллаҳўжаевич Ўзбекистан Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» матбуот хизмати хабар қилди.
Шерзод Ҳабибуллаев (1976-йилда туғилган) 2017-йил июнь ойидан буён Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.
2013−2017 йилларда у АКТ вазирлиги Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш маркази директори бўлган. 2004−2017 йилларда «Ўзгидромет»ни Виктор Чуб бошқарган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter