Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сенатда навбатдаги ялпи мажлис 27 декабрда чақирилади. Қайси масалалар кўрилиши айтилди

Сенатда навбатдаги ялпи мажлис 27 декабрда чақирилади. Қайси масалалар кўрилиши айтилди

Кеча, 23 декабрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлисида Сенатнинг ўттиз олтинчи ялпи мажлисини 2022 йил 27 декабрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Қайд этилишича, видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда бўлиб ўтадиган навбатдаги ялпи мажлисда бир қатор масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Жумладан, Президент Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган устувор йўналишлар, шунингдек, «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги, «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги, «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги, «Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида»ги, «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги қонунлар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Шу билан бирга навбатдаги ялпи мажлисда «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битимни (Тошкент, 2022 йил 29 март) ратификация қилиш ҳақида»ги ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонунларни ҳам кўриб чиқилади. 

Бундан ташқари, сенаторлар томонидан маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича белгиланган лойиҳалар юзасидан амалга оширилган ишлар ҳамда 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясининг 2022 йилдаги ижроси ҳамда уни амалга ошириш бўйича 2023 йилга мўлжалланган чора-тадбирларни тасдиқлаш масаласи ҳам муҳокама қилинади.

Ялпи мажлис доирасида Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш ҳам назарда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг