Саида Мирзиёева: «Амалга оширилиши керак бўлган ишлар жуда кўп»
Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг янги ўринбосари Саида Мирзиёева Агентликда ўтган биринчи иш куни ҳақида ижтимоий тармоқдаги саҳифасида сўзлаб берди.
«Бугун Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидаги биринчи иш куним. Янги жамоа, мутахассислар билан танишдим, олдимизга қўйилган вазифалар юзасидан ўзаро фикр алмашдик.
Амалга оширилиши керак бўлган ишлар жуда кўп. Муаммолар ҳам етарлича. Уларни ҳал қилиш тинимсиз меҳнат талаб этади. Зиммамиздаги бу вазифаларни Агентликнинг кучли жамоаси билан биргаликда ва ҳамжиҳатликда уддалаймиз, деб ишонаман», — деб ёзади Мирзиёева.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter