Россельхознадзор 19 тонна хурмони Ўзбекистонга қайтариб юборди
Ўзбекистондан Россиянинг Челябинск вилоятига олиб кетилаётган хурмоларда карантин объекти – Комсток червеци (Pseudococcus comstocki (Kuwana) аниқланган. Шу сабабли 19 тонналик юк Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Россельхознадзор ҳудудий бошқармаси хабар берди.
– Фитосанитария экспертизаси давомида умумий оғирлиги 19 тонна бўлган хурмо партиясида Россияда карантин объекти бўлган Комсток червеци аниқланди. Бу ўсимликларнинг айрим турларида учрайдиган ва йўқ қилиш қийин бўлган зараркунанда ҳисобланади. Хурмолардаги моғорлаш сабаби ҳам шунда, – дейилади назорат агентлиги хабарида.
Ҳозирда маҳсулот ўз эгасига топширилган ва унга Россия қонунчилигида ўсимликлар карантини соҳасидаги талаблар тушунтирилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ёзида Челябинск вилояти савдо расталарида Ўзбекистон ва Туркманистондан олиб келинган салкам 600 тонна зарарланган олхўри ва помидор маҳсулотлари аниқланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter