Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хурмонинг фойдали етти хусусияти

Хурмонинг фойдали етти хусусияти

Фото: Лайфхакер

Хурмо қадим замонлардан саломатлик ва қувват манбаи саналиб келган. Айрим халқларда у ҳатто асосий овқат ўрнини ҳам босади.

Хурмонинг фойдали хусусиятлари жуда кўп, улардан айримларига тўхталамиз.

Қувват манбаи. Хурмо тез организм тез ўзлаштирувчи табиий шакарга бой. Шу сабабли хурмони ейишингиз билан танангиз қувватга тўлишни бошлаганини ҳис этасиз.

Юрак ва қон томирлари саломатлиги. Хурмо таркибида юрак-қон томир тизими яхши ишлаши учун муҳим бўлган калий ва магний бор. Бундан ташқари, хурмо қон босимида кўмакка келади, қон томирларини мустаҳкамлайди, зарарли холестерин даражасини туширади.

Овқат ҳазмини енгиллаштиради. Бу хурмода толалар (клетчатка) кўплиги билан изоҳланади.

Мия фаолиятини яхшилайди. Чунки хурмо антиоксидантлар, В гуруҳи витаминларига бой.

Суякларни мустаҳкамлайди. Хурмо таркибидаги фосфор, магний, калций бунда ёрдам беради.

Иммунитет ишлашига кўмаклашади. Бу ҳам антиоксидантлар, қолаверса, темир моддаси билан боғлиқ.

Кайфиятни яхшилайди. Сабаби, хурмода триптофан аминокислотаси бор.

Манба: ixbt.com

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг