Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистони Ўзбекистонга 25 тонна хурмо ҳадя қилди

Саудия Арабистони Ўзбекистонга 25 тонна хурмо ҳадя қилди

Саудия Арабистонининг Подшоҳ Салмон номидаги инсонпарварлик ёрдами маркази Ўзбекистонга беғараз кўмак сифатида 25 тонна хурмо туҳфа қилди.

Муборак Қурбон ҳайити арафасида йўлланган ҳадяни Саудия Арабистонининг юртимиздаги элчиси Юсуф ал-Утайбий Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Зайниддин домла Эшонқуловга топширди.

Маросимда Диний идора раисининг иқтисод ишлари бўйича маслаҳатчиси Алишер Эшимов, «Вақф» хайрия жамоат фонди раҳбари Исохон Абдуллаев, Подшоҳ Салмон номидаги инсонпарварлик ёрдами маркази вакиллари Аднан Хатим Асирий ва Алақил Абдулҳаким Саъад ҳам қатнашди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди хабарига кўра, ҳадя қилинган хурмо жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги филиаллари томонидан ижтимоий кўмакка муҳтож, боқувчисини йўқотган, етим, ногиронлиги бор кишилар ҳамда «Мурувват» уйлари ва шифохоналардаги ҳақдор юртдошларимизга тарқатилади.

Саудия томонидан дунё давлатларига хурмо ҳадя қилиш анъанага айланган. Ўтган йили ҳам подшоҳлик мамлакатимизга беғараз кўмак сифатида катта миқдорда хурмо етказиб берган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг