Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон билан чегарани белгилашга оид шартнома ратификация қилинди

Қозоғистон билан чегарани белгилашга оид шартнома ратификация қилинди

Президент жорий йил 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон – Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги Шартнома (Тошкент, 2022 йил 22 декабрь)ни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Шартномага кўра Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги Давлат чегарасининг демаркация қилинган чизиғи узунлиги 2 356  километрдан ортиқ.

Шартнома билан Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасини белгилаш бўйича ишлар тўлиқ якунланди ҳамда чегара хавфсизлиги ва дахлсизлигини таъминлаш учун энг муҳим шарт-шароитлар яратилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг