Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пойтахтнинг уч тумани аҳолиси 2 кунга иссиқ сув таъминотидан узилади

Пойтахтнинг уч тумани аҳолиси 2 кунга иссиқ сув таъминотидан узилади

Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти ўчирилади.

Шаҳарга иссиқлик энергиясини етказиб берувчи компания – «Veolia Energy Tashkent»нинг маълум қилишича, бу «Тошкент иссиқлик маркази» МЧЖга қарашли 1-ИМ қозонхонаси газ таъминотидан вақтинчалик узилаётгани билан боғлиқ.

Компанияга кўра, «Ҳудудгаз Пойтахт» юқори босимли газ қувуридаги режалаштирилган ишлар сабаб 30 октябрь куни соат 08:00 дан 31 октябрь соат 20:00 гача ҳудуддаги истеъмолчилар учун газ таъминотини тўхтатишини эълон қилган.

Иссиқ сувни ўчириш қуйидаги ҳудудларга таъсир қилади:

  • Юнусобод тумани: С-4, С-5, С-6 даҳалари, А. Дониш,  Эргашев, Бодомзор, Боғишамол, Ғуломов, Гидрометеорология маркази, А.Темур кўчалари.
  • Мирзо Улуғбек тумани: Навниҳол, Неъмат, Шаҳриобод, Дўрмон йўли, Мўминов, Зиёлилар, Хожибоев, Қаландар, М.Улуғбек, Левитан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги госпитали ҳудуди, Сайрам, Буюк Ипак Йўли, М. Юсуф, Мустақиллик, Оққўрғон, Иргашев, К,Ниёзов, Муртазаев, П.Салар, П.Пишпек кўчалари, Ҳ.Олимжон майдони, С-1, С-2, Яланғоч, Бўз-1, Паркент даҳалари.
  • Яшнобод тумани: Боткина, Ташсельмаш, Мирзо Улуғбек даҳалари, Риёзий, Паркент, Циолковский, Махтимқули кўчалари.

Қайд этилишича, Иссиқ сув таъминотининг тўлиқ тикланиши газ таъминоти қайта тикланганидан ва 1-ИМ қозонхонаси ишга туширилгандан сўнг (тахминан 31 октябрь ярим тунда) амалга оширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг