Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Перевод» қилиб беришни ва ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди

«Перевод» қилиб беришни ва ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди

Ҳуқуқ органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда:

— фуқаро А.У. фуқаро Ж.Р.ни танишлари ёрдамида 8 минг доллар эвазига Чимкент давлат университетида ўқиётгани ҳақида ҳужжат тайёрлаб, ўқишини Тошкент тиббиёт академиясига кўчиртириб бериш учун олдиндан 4 минг доллар олган вақтида;

— фуқаро О.X. фуқаролар Г.Р. ва А.А.нинг Тожикистон университетидаги ўқишини Чирчиқ давлат педагогика институтига  кўчиртириб бериш эвазига 6 минг доллар олганда;

— фуқаро D.А. фуқаро M.А.ни Андижон давлат университетига 2-босқичдан ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 минг доллар олган вақтида далиллар билан ушланган.

Бу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси — фирибгарлик ва 28, 211-моддаси — пора бериш билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов бошланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг